«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович «Болонья»га қарши ўйнаши мумкин, дея хабар берди журналист Ромео Агрести.
Аввалроқ футболчи жароҳати сабаб бир қанча ўйинларда майдонга тушмаганди. У «Милан», «Астон Вилла» ва «Лечче»га қарши сўнгги 3 та ўйинни ўтказиб юборди.
24 ёшли серб жорий мавсумда «Юве» сафида 16 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
А Сериянинг 15-туридан ўрин олган «Ювентус» – «Болонья» учрашуви 7 декабрь куни бўлиб ўтади.