"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе кеча "Атлетик Бильбао" билан ўйинда (1:2) пенальтидан фойдалана олмади. Ўтган ҳафта футболчи ЕЧЛда "Ливерпуль" дарвозасига белгиланган пенальтидан унумли фойдалана олмаганди.
25 ёшли француз барча турнирларда мадридликлар фойдасига белгиланган бешта пенальтидан 2 тасини йўққа чиқарди. Бу мавсумда Примеранинг ҳеч бир футболчиси бунчалик кўп пенальти тепиш имкониятини йўқ қилмаган.