Кириш Регистрация
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль 1-1 Челси
09/05 17:00 Эльче 1-1 Алавес
09/05 18:00 Кальяри 0-2 Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм 0-1 Борнмут
09/05 19:00 Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья 2-1 Эспаньол
09/05 21:00 Лацио 0-3 Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико 0-1 Сельта
09/05 23:45 Лечче 0-1 Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона

“Милан” Файзуллаев учун 50 миллион евро сўраган бўларди

Баҳо:
+ | -

Футбол мутахассиси Игор Коливанов “Монако”нинг “ЦСКА” ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга қизиқиши ҳақида гапирди.

— “Монако” Аббос Файзуллаевга қизиқаётгани ҳақида хабарлар бор. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

— “ЦСКА”нинг шундоқ ҳам захира ўриндиғида футболчилар камчиликни ташкил қилади. Файзуллаевни ҳам сотишса... Билмадим. Агар кетса, кимнидир сотиб олиш керак.

— Файзуллаевнинг “Монако”га ўтиши тўғри қарор бўлармиди?

— У ўзини Европанинг яхши клубида синаб кўриш ниятида. Қолаверса, “ЦСКА” ҳозир ҳеч нарса учун курашмаяпти. У “Монако” даражасида ўйнаб кета оладими? Масалан, Головин буни эплади. Бир пайтлар унга ҳам саволлар бор эди. У ҳам Файзуллаевнинг ёшида кетган. Менимча, Аббос ҳам буни уддасидан чиқади. У яхши футболчи, тезкор ва техникаси кучли. Унда кучлироқ ўйин кўрсатиш учун ҳамма нарса бор.

— ОАВда Монако Аббос учун “ЦСКА”га 15 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани ҳақида гаплар бор. Бу сумма футболчи учун етарлими?

— Агар футболчи бизнинг чемпионатимиздан кетаётган бўлса, нарх нормал. Агар у Миландан кетса, 50 миллион таклиф қилинган бўларди.

— Таққослаш учун “Спартак”Угалде учун 13 млн тўлади.

— Угалде ҳозир ривожланишда давом этмоқда ва у ҳам РПЛни тарк этиши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда. Агар у кетса, унинг ўрнига ўринбосар топиш ҳам қийин бўлади. Сўнгги пайтларда у анча яхшиланди, кўп гол уради ва ҳар бир гол унинг қийматини уч миллионга оширмоқда (кулади).

— Головин “Монако”да ўйнайди. Сизнингча, унинг бу трансферга алоқаси борми? Балки у билан Файзуллаев ҳақида маслаҳатлашишгандир?

— Ҳар ҳолда бизга скаутлар келишди. Менимча, улар Головин билан гаплашишган. У “ЦСКА”да ўйнаганида, Аббос ҳали у ерда эмас эди. Шундай бўлса-да, Саша у ҳақида кўп нарса билади.

— Файзуллаевнинг кетиши “ЦСКА”га қандай таъсир қилади?

— Ҳар қандай яхши футболчининг кетиши ҳар қандай жамоага таъсир қилади. У ўзи ва жамоадошлари учун кўп вазиятлар яратадиган футболчилардан бири. Ҳозирча унинг ўрнига муносиб ўринбосар йўқ. У чапда ҳам, ўнгда ҳам ўйнай олади.

Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаевга Франция клубидан ташқари, Испаниянинг “Реал Сосьедад” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt портали ўзбекистонлик ярим ҳимоячини 6 миллион еврога баҳолаган.

Аббосбек Файзуллаев жорий мавсумда “ЦСКА” таркибида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та ассист қайд этди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:28, 05.12.2024.
Ўқилди: 3061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик