«Барселона» Дани Ольмони Ла Лиганинг иккинчи қисми учун рўйхатдан ўтказиш устида ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Каталония клуби асосий таркибнинг бошқа ўйинчилари жиддий жароҳат олган тақдирда футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имкониятидан фойдаланиб, жароҳат олган Андреас Кристенсен ўрнига «Лейпциг»дан 62 миллион еврога сотиб олган Ольмони рўйхатдан ўтказган эди. Ярим ҳимоячининг рўйхатдан ўтиш муддати 31 декабрда тугайди, аммо у барибир Испания кубоги ва Суперкубоги ўйинларида қатнашиши мумкин.
«Diario Sport» хабарига кўра, «Барселона» янги дастакни ишга тушириш бўйича музокараларни якунламоқда, бу эса клубга тахминан 200 миллион евро олиш имконини беради. Рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати 18-19 январь, бироқ клуб буни қишки трансфер ойнаси бошланишидан олдин амалга оширишни режалаштирган.
«Барселона» шунингдек, ёзда жароҳат олган Рональд Араухо ўрнига эълон қилинган Пау Викторни рўйхатдан ўтказишни ва Гави ҳамда Педри билан шартномани узайтиришни маъқулламоқчи.