Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Скотт Купер: «Нуфузли мусобақа профессионал даражада тайёргарлик кўриш керак»

Баҳо:
+1 | -

"Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб "Бурирам Юнайтед" клуби бош мураббийи иштирок этди.

Скотт Купер:
— Бугун қайд этилган дуранг натижа чорак финалга чиқишимиз учун етарли бўлди. Ҳимоячиларимиз яхши ўйин кўрсатишганини таъкидлаб ўтган бўлардим. Ҳимоявий ўйин кўрсатганимизга қарамай, ҳужумда ҳам вазиятлар яратдик. Аммо улардан фойдалана олмадик.

— Шогирдларингиз нега ҳужумда ҳам фаол ҳаракат қилишмади?
— Бугун натижа учун ўйнадик ва шунинг учун ҳам ҳужумда фаол ўйнамадик.

— Кеча берилган саволнинг давоми:  "Бунёдкор" ўз майдонида 3та ўйиндан бери юта олмаётганди, бугунги ўйинни қўшганда, тўртинчи ўйинда ҳам дуранг натижа қайд этилди. Мутахассис сифатида бунинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз.?
— "Бунёдкор" яхши жамоа. Клуб бугун кўпроқ тўпни узоқ масофадан етказиш орқали ўйнади. Жамоа бошқачароқ тактика танласа, балки натижа бошқачароқ бўлиши ҳам мумкин эди. Дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Нима учун ғалаба қозона олишмаётганини клубдагиларнинг ўзлари яхши билишади. Баъзан кўп ҳужум ташкил қилиб, гол ура олмаслик мумкин, баъзан эса камсонли ҳужумлар билан ҳам ютиб кетиши мумкин.

— Жамоангизда гол уриш учун вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олишмади. Бу дуранг натижани сақлаб қолиш учун мақсадида қилиндими ёки бошқа ҳолат туфайли гол ура олишмадими?
— Сўнгги дақиқаларда футболчи мени юрак касалига дучор қилмоқчи бўлгандир.

— Агар "Бунёдкор" мураббийи бўлганингизда бугунги ўйинда қандай тактика танлаган бўлардингиз?
— "Бунёдкор"нинг ҳурматли мураббийи бор. Унинг фаолиятини таҳлил қилиш унга нисбатан ҳурматсизлик бўларди. Менинг ўз жамоам бор ва бу ҳақда бош қотиришим керак.

— Тошкентга 4 кун аввал келганингиз сизларга фойда бердими?
— Биз ўйинга тайёргарлик жараёнида иқлимга шароитига мослашиш, футболчиларнинг соғлиги ва бошқа нарсаларни инобатга олганмиз. Бундай нуфузли мусобақага етарлича тайёргарлик кўрмасак бўлмайди. Клуб президенти 4 кун давомида биз билан бирга бўлиб, биз учун керакли бўлган барча шароитларни яратиб бергани учун миннатдорчилик билдирамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:36, 21.05.2013.
Ўқилди: 3787 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.