"Севилья" бош мураббийи Гарсия Пимьента фикрича, "Атлетико" Ла Лига чемпионлиги учун кураша олади.
"Менинг фикримча, "Атлетико" "Реал" ва "Барселона" билан бирга чемпионликка даъвогар", - деди Пимьента ўйиндан кейин.
"Барселона" 17 турдан кейин 38 очко жамғарган ҳолда Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 16 тадан ўйин ўтказган "Реал" ва "Атлетико" мос равишда 2 ва 3 очко ортда қолмоқда.