Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

ЎзПФЛ: Меҳнат шартномаларида маошнинг минимал суммаси ўзгаради

Баҳо:
+ | -

Лига рўйхатидан ўтадиган меҳнат шартномаларида минимал ойлик-маош белгилаб қўйилган бўлиб, унга кўра клуб ўз футболчисига Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган суммада маош белгилаши лозим.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, профессионал футбол клубларида ойлик-маошларнинг юқори миқдори ошишда давом этмоқда, бироқ ёш иқтидорларни рағбатлантириш масаласида қатор муаммолар мавжуд. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори кўринишида маош олаётган футболчида ўзининг ойлик чиқимларини қоплаш билан боғлиқ қийинчиликлар бор. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон футболчилари уюшмаси ҳамкорликда Ўзбекистон футбол ассоциациясига мазкур масалада қўшма таклиф киритди. Ҳар уч ташкилот ҳамкорликда якдил қарор қабул қилгунига қадар, Лига меҳнатга ҳақ тўлашнинг беш баробар миқдоридан кам бўлган меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказмайди.

Параллел равишда "Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш устида иш олиб борилмоқда. Тез орада бу масалада ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлади. Бунда профессионал футболчи мақоми қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, машғулот компенсацияси ва шу билан боғлиқ масалалар янада аниқроқ кўринишда тартибга солинади ҳамда келишиш учун ФИФАга тақдим этилади. Аввалроқ Лига футболчи пасспортини электронлаштиришга ўтаётгани маълум қилинганди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 08:13, 10.12.2024.
Ўқилди: 1555 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик