"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Мольде"ни бошқаришдан бош тортди.
Якшанба куни "Мольде" Норвегия чемпионатида 5-ўринни эгаллаганидан сўнг клуб Эрлинг Мони мураббийлик лавозимидан бўшатди.
Сульшер таклиф олди, бироқ 51 ёшли мутахассис 2011-2014, шунингдек, 2015-2018 йиллар давомида мураббийлик қилган клубига қайтишни истамади.
Сульшер 2021 йилнинг ноябрь ойидан бери, “Манчестер Юнайтед” ишдан бўшатилганидан бери ишсиз.













