Италиянинг “Милан” клуби Чемпионлар лигасидаги навбатдаги ўйинини ўтказди, жамоа “Црвена Звезда”га қарши баҳсда ғалаба қозона олди, бироқ мураббий ўйин мазмунидан жуда норози эди. Ўйиндан сўнг у ўз футболчиларини танқид қилди.
"Ғалаба қозонганимиздан ва турнир жадвалида яхши ўринга эга бўлганимиздан мамнунман. Лекин жамоанинг ўйинидан бутунлай норозиман. Ҳа, натижалар битта, лекин майдонда бўлаётган воқеаларга эътибор бериш керак, бугун эса бу менга кўп ёқмади. Қолган иккита ўйинни худди бугунгидек ўтказсак, унда қийинчиликларга дуч келамиз", - дея Фонсека сўзларини келтиради pianetamilan.it.