Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабони Микеле ди Грегорио УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-тури доирасида "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.
"Ажойиб оқшом. Биз бу борада анчадан бери ишлаяпмиз. Бундай ҳис-туйғуларни бошдан кечирганимдан жуда хурсандман. "Сити" даражасидаги жамоага қарши ўйнаш осон эмас, лекин биз ҳужумда имкониятларимизни кутдик ва муваффақиятли ҳимояландик", - деди туринликлар посбони.