Кириш Регистрация

«Ювентус» Премьер-лига грандлари томонидан кузатилаётган Йилдиз борасида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» яқин келажакда ҳужумчи Кенан Йилдизни сотишни режалаштирмаяпти.

19 ёшли футболчига бўлган талаб ўсишда давом этмоқда, чунки у Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Инсайдер Мирко ди Наталенинг сўзларига кўра, истиқболли туркка ҳақиқатдан ҳам АПЛ грандлари, жумладан, «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқмоқда, аммо «Ювентус»нинг ёш форвард келажаги борасидаги позицияси ўзгаришсиз қолмоқда – у сотилмайди.

«Transfermarkt» порталида Кенан Йилдизнинг нархи 40 миллион еврога баҳоланган. Футболчининг «кекса синьора» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 09:33, 14.12.2024.
Ўқилди: 620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.