Кириш Регистрация

Ирисметов: "Файзуллаев Россияда ҳаммасини исботлаб бўлган"

Баҳо:
+-1 | -

Жафар Ирисметовнинг фикрича, Аббос Файзулаев Европада ўйнашга тайёр.

ЦСКАнинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси кетма-кет иккинчи йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Аббос икки йилдан бери ўз савиясида ўйнамоқда, мукофотга муносиб. “Ланс”да ўйнаётган Абдуқодир Хусанов ҳам бор. Бу мукофотни бирданига икки кишига бериш мумкин эмаслиги ачинарли.

Ҳужумкор ўйинчилар бундай эътирофга кўпроқ эга бўлишлари аниқ. Уларнинг иккаласи ҳам ёш, шунинг учун яқин йилларда улар мамлакатнинг энг яхши футболчиси номи учун ўзаро рақобатлашади.

Аббосга келсак, у аллақачон ЦСКАдаги натижаларга таъсир ўтказмоқда, ғалабаларга катта ҳисса қўшмоқда, айниқса, жамоа яхши ўйнамаса. Европани забт этиш вақти келди. Россияда у аллақачон ҳамма нарсани исботлаган.

Балки мен унга яна бир йил Россияда қолишни маслаҳат берган бўлардим, аммо муаммо бор – еврокубоклар йўқлиги. Бу унинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун вазиятни ўзгартириб, халқаро майдонда чиқиш имконияти бўладиган жойга боришга арзийди", - деди "Спартак"нинг собиқ ҳужумчиси.

Киритилди: 15:41, 15.12.2024.
Ўқилди: 2433 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.