Адидас компанияси F50 LY304 деб номланган янги бутса моделини тақдим этди. Чекланган миқдордаги модел "Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямалга бағишланган.
Ном испанияликнинг она шаҳри - Эсплугес-де-Льобрегатнинг почта индексига ишора қилади. Бутун дунё бўйлаб фақат 304 та жуфт сотилади.
Жорий мавсумда Ямал 21 учрашувда 6 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.