“Ювентус” ҳужумчиси Душан Влахович яна сермаҳсул ҳаракат қилди.
Сербиялик футболчи Италия кубоги 1/8 финали доирасида “Кальяри” дарвозасини ишғол қилди. Opta хабарига кўра, Влахович илк бор барча мусобақаларда "Ювентус" учун кетма-кет тўрт ўйинда голда иштирок этмоқда.
Аввалроқ форвард "Венеция" ва "Манчестер Сити" билан учрашувларда гол урган, "Болонья" билан ўйинда эса голли узатмани амалга оширганди.