Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Мбаппе: “Совринларга эга чиқиш учун голлар муҳим, аммо жамоа – ҳар доим барчасидан устун”

Баҳо:
+ | -

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб билан барча совринларни ютиш нияти борлигини айтди.

Кеча мадридликлар Қитъалараро кубоги финалида “Пачука”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпион бўлганди. Учрашувдаги илк голни франциялик ҳужумчи урган.

“Футболда совринлар – энг асосийси. Совринларга эга чиқиш учун голлар муҳим, аммо жамоа – ҳар доим барчасидан устун. Биз жуда муҳим совринни қўлга киритдик. Қўлга киритиш мумкин бўлган 7 совриндан иккитасига эга чиқдик. Орадаги танаффусдан қайтиб, Испания Суперкубогини ютишга ҳаракат қиламиз. Қолган совринлар ҳам жуда муҳим, лекин ҳозирги имкониятлардан фойдаланиш керак. Қолган бешта совринни қўлга киритиш учун ҳам ҳозиргидек ғалабага чанқоқ бўлишимиз лозим”, — дейди Мбаппе.

“Реал Мадрид” августда Европа Суперкубоги учун баҳсда “Аталанта”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган ўйинда ҳам Килиан гол урганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:15, 19.12.2024.
Ўқилди: 879 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9216]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3868]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3728]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2494]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2189]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1908]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1657]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1575]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1549]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик