Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Ёшлар лигаси. Пешқадам Қаршида мағлуб этилди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ёшлар лигаси пешқадами — "Локомотив"ни қабул қилган ёш "насаф"чилар рақибларидан ҳар томонлама устун эканликларини намойиш этишди.

Агар яратилган имкониятларнинг ҳеч бўлмаганда учдан бир қисмидан унумли фойдаланганида таблодаги ҳисоб ўта йирик кўринишга келиши мумкин эди. Тошкентлик футболчилар ўз дарвозаларидан биринчи гол ўтказиб юборгунларига қадар мезбонларга жиддий қаршилик кўрсатишди. 26-дақиқада бурчакдан узатиб берилган тўпни ҳимоячи Сарвар Холмуродов бош билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди -1:0.

Голдан кейин ҳам қаршиликлар ташаббусни ўз қўлларида сақлаб туришди. Айниқса, қарши ҳужумларда Аннаматов шогирдлари бир неча бор қулай вазиятларга эга бўлишди. Аммо ҳал қилувчи зарбаларни беришда футболчиларимизга аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида меҳмонлар ўз жарим майдончалари ичида Жавоҳир Ашуровга нисбатан қўполлик ишлатилди. 11 метрлик жарима тўпини жарохатдан қутулиб майдонга қайтган Санжар Баратов бехато амалга оширди – 2:0.

Ўйин охирига қадар ёш футболчиларимизда яна тўрт марта ҳисобни ошириш учун имконият бўлсада, ундан самарали фойдаланишда оқсашди. Шунга қарамай икки турдан буён ғалабага эриша олмаган Аннаматов шогирдлари турнир жадвали пешқадами “Локомотив” футболчиларга мавсумдаги илк мағлубиятни “туҳфа” этиб, ўз имкониятларини яхшилаб олишди.

Ёшлар лигаси. 9-тур. 24.05.2013.
«Насаф» - «Локомотив»  2:0 (1:0)
Голлар: Сарвар Холмуродов (26), Санжар Баратов (59)
Огоҳлантиришлар: Смоляченко (12), Раҳматуллаев (43), Нормуродов (65), Нарзуллаев (79).
“Насаф”: 21. Ғайратжон Ҳасанов (35. Жавоҳир Комилов, 88), 2. Шерзод Аъзамов, 4. Мирзамурод Жўрабоев, 8. Жавоҳир Ашуров (16. Дониёр Нарзуллаев, 73), 10. Азизбек Маликов (18. Улуғбек Дадабоев, 40), 11. Санжар Баратов (13. Дилшод Хушбаков, 77), 14. Илҳом Усубжонов, 17. Обид Мамотов (9. Мирзакамол Камолов, 46), 23. Жамолиддин Машарипов, (6. Акбар Мурадов, 86) 24. Нажмиддин Нормуродов (19. Миржалол Мўминов, 87), 25. Сарвар Холмуродов.
“Локомотив”: 1. Сарвар Каримов (31. Артур Парванов, 46), 4. Аббос Пўлатов, (5. Расулжон Рахмонбердиев,  86)22. Миршоҳид олимов, 13. Рустам Аъзамов. 17. Қувондиқ Рўзиев, 18. Павел Смоляченко, 29. Икром Алибаев, 6. Дилшод Раҳматуллаев, 15. Суннат Саидов (10. Бобирбек Тиллабоев, 63), 11. Александр Шадрин (21. Карен Абрамов, 33), 29. Дониёр Усмонов (8.Диёр Усмонхўжаев, 75).
Ҳакамлар: Николай Мешков, Фирдавс Норсафаров, Комилжон Расулов, Артём Калинин.
Назоратчи: Игорь Нехочин.
Қарши шаҳри. “Насаф” стадиони.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 20:21, 24.05.2013.
Ўқилди: 3652 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик