Дортмунднинг “Боруссия” клуби дарвозабони Грегор Кобелга Лондоннинг “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда.
Премьер-лига гигантининг швейцарияликни сотиб олиш режалари шу ой бошида маълум бўлганди.
"Асаларилар" раҳбарияти асосий ўйинчилардан бири билан хайрлашишни истамаяпти, шу боис у учун 70 миллион евро сўрамоқда, деб хабар беради Bild. Нарх ёрлиғи "Челси"га мос келадими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.