Кириш Регистрация

25-декабрь куни ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади

Баҳо:
+-1 | -

25-декабрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси муассислигида Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилмоқда. Аввалроқ мазкур ташкилот нафақат футзал, балки соҳил футболи учун ҳам масъул бўлиши хабар қилинганди.

25-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбарияти иштирокида тақдимот маросими ўтказилади. Тадбир Hilton меҳмонхонасининг анжуманлар залида 19:00 да старт олади.

Мазкур тақдимот маросимида футбол клублари вакиллари, футзал мутахассислари, ҳудудий ассоциациялар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган. Унда янги ташкилот раҳбар органлари жамоатчиликка таништирилади.

Шунингдек, тадбирнинг иккинчи қисми журналистлар билан матбуот анжумани кўринишида давом эттирилади. Бунда янги ташкилот раҳбарияти ўзининг ривожланиш дастури, истиқболдаги режалар ва ОАВни қизиқтирган шу каби бошқа саволларга жавоб қайтаради.

Маълумот учун, ҳозирга қадар Профессионал футбол лигаси футзал Олий лигаси, Биринчи лига ва ҳамда U18 Чемпионатини ўтказиб келаётган эди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилаётган барча спорт журналистлари тақдимотда иштирок этиши мумкин.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 20:26, 23.12.2024.
Ўқилди: 543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [14554]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3789]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3335]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2885]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2660]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2465]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2114]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [2083]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1804]

АПЛ. "Ман Сити" "Ливерпуль" майдонида камбэк қилди [1752]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.