"Челси"нинг бугунги кундаги етакчиларидан бири Энцо Фернандес Лиссабоннинг "Бенфика" клубидан кўчиб ўтганидан сўнг дастлабки олти ойда "кўклар" лагеридаги фаолиятини эслади.
"Мен келганимда, бу ердаги дастлабки олти ой жуда оғир кечди: мураббийлар алмашди, клубда ишлар унчалик яхши кетмади, жароҳатлар бор эди. Мен уларни енгишга муваффақ бўлдим ва ўшандан бери биз яхши ҳаракат қилмоқдамиз. Мен буни масъулият билан қабул қилишга ҳаракат қилдим. Майдондаги ўйинимдан норози эдим, кейин жароҳат олдим, кўп ёмон нарсалар юз берди, мен олдинга ўтишга ҳаракат қилдим, лекин бугун мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, жамоа ҳам, ва умид қиламизки, худди шу ҳолатда давом этамиз", - дея Фернандеснинг сўзларини келтиради «ESPN».
Эслатиб ўтамиз, Фернандес 2023 йилнинг қишида Қатардаги жаҳон чемпионатидан сўнг "Челси"га ўтган эди. Ушбу трансфер "кўклар"га рекорд даражадаги 121 миллион еврога тушди. Аргентиналик футболчининг "Челси" билан шартномаси 2032 йилнинг ёзига қадар тузилган.