Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Мойзес Кайседо клубга қўшилишдан анча олдин уни қўллаб-қувватлаган.
Эквадорлик футболчи 2023 йилнинг ёзида «Брайтон»дан 116 миллион евро эвазига «кўклар» сафига келиб қўшилган эди.
“Мен ҳар доим “Челси”ни қўллаб-қувватлаганман, чунки Н'Голо Канте бу ерда ўйнаган ва менинг илҳом манбаим бўлган.
Клод Макелеле ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Мен Макелеленинг жонли ўйинини кўрмаганман, лекин унинг видеоларини томоша қилганман.
Мен уларни кўриб катта бўлдим. Айнан улар мени профессионал футболчи сифатида фаолият олиб боришимга илҳомлантирганлар”, - деди 23 ёшли ярим ҳимоячи “Челси” расмий сайтига берган интервьюсида.