"Тоттенхэм"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Деле Алли бугун, 26 декабрь куни Италиянинг "Комо" клубида илк машғулотини ўтказади. Бу ҳақда журналист Николо Скира ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.
Манбага кўра, Алли жамоа устози Сеск Фабрегасни унга шартнома таклиф қилишга кўндириш ниятида. Деле ҳозирда эркин агент ҳисобланади.
Ярим ҳимоячининг сўнгги клуби "Эвертон" бўлган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2024 йилнинг ёзида якунига етган эди.