"Лестер" бош мураббийи Руд ван Нистелрой "Ливерпуль"дан учралган мағлубият (1:3) ҳақида фикр билдирди.
- Учрашувни жуда яхши бошладик, айнан мана шу стадионга келганингизда сиз истагандек. Кейин ихчам бўлиб, яхши ҳимояланишимиз керак эди. Ҳаммаси яхши эди, ҳатто 1:2 ҳисоби билан ҳам биз ўйинда эдик. Бизда имкониятлар бўлди, аммо бундай ўйинларда сиз уларни қўлдан бой бериб қўймаслигингиз керак", - дея ван Нистелрой сўзларини келтиради BBC Sport.
Эслатиб ўтамиз, "Лестер" қуйи лигага тушиб кетиш зонасида жойлашган ва кейинги турда "Манчестер Сити"ни қабул қилади.