Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Магнус Карлсен рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионатларидан воз кечди!

Баҳо:
+ | -

Шахмат бўйича Нью Йоркда ўтказилаётган жаҳон чемпионати бош ҳаками Магнусни кийиниш қоидаларини бузган деб ҳисоблаб, уни кийимини алмаштиришга чақирган. Бунга норозилик сифатида собиқ жаҳон чемпиони жорий тезкор (рапид) чемпионатидан чиқиб кетди ва блиц турнирида ҳам қатнашмаслигини маълум қилди.

Магнус журналистларга шундай изоҳ берди:

«Мен эртага кийимимни алмаштиришимни айтдим... лекин улар ҳозироқ алмаштиришингиз керак, дейишди. Бу мен учун принцип масаласи бўлиб қолди – шунинг учун ҳам бу ерга келиб қолдик! Ростини айтсам, мен бундай нарсаларга ташвишланиш учун энди жуда қариб қолдим. Агар улар хоҳлаётган нарса шу бўлса, эҳтимол, мен об-ҳавоси ёқимлироқ бўлган жойга кетаман. Мен блицда ўйнамайман. Буларнинг барчаси учун ўзимни жудаям кекса ҳис қиляпман. Мен ФИДE'дан чарчадим ва улар билан бошқа ҳеч қандай иш қилмоқчи эмасман. Томошабинларнинг ҳаммасидан узр сўрайман, эҳтимол бу нотўғри ишдир», – дейди Карлсен журналистларга берган интервьюсида.

Ушба масала юзасидан ФИДE қуйидагича баёнот берди:

"Рапид ва Блиц Жаҳон чемпионатлари учун ФИДE регламенти, жумладан кийиниш қоидалари, барча иштирокчилар ўртасида профессионаллик ва адолатни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Бугун жаноб Магнус Карлсен узоқ йиллик қоидаларга биноан тақиқланган жинси шим кийиб, кийиниш қоидаларини бузди. Бош ҳакам Карлсенни бу ҳолатдан хабардор қилиб, 200 доллар жарима солган ҳолда кийимини алмаштиришни сўради. Афсуски, Карлсен рад жавобини бергани учун у тўққизинчи турга қўйилмади. Ушбу қарор холисона қабул қилинди ва барча ўйинчиларга бирдек татбиқ этилади.

Аввалроқ, яна бир иштирокчи – жаноб Ян Непомняшчиий ҳам спорт пойабзали кийиб, кийиниш қоидаларини бузганлиги учун жаримага тортилди. Бироқ у дарҳол бу қоидаларга бўйсуниб, рухсат этилган кийимга ўтди ва турнирда иштирокини давом эттирди.

Кийиниш қоидалари ФИДE Спортчилар комиссияси аъзолари – профессионал ўйинчилар ҳамда мутахассислар томонидан тайёрланган. Бу қоидалар бир неча йиллардан буён амал қилиб келади ва барча иштирокчилар уларни яхши билишади, шунингдек ҳар бир мусобақа олдидан бу талаблар улар қайта эълон қилинади. ФИДE, ўйинчиларнинг яшаш жойи ўйин залидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда бўлишини ҳам таъминлаб, қоидаларга риоя қилишни осонлаштирган.

ФИДE шахматни ва унинг қадриятларини, хусусан, барча иштирокчилар қабул қиладиган қоидаларга ҳурматни тарғиб қилишга содиқ бўлиб қолади", — дейилади ФИДЕ тарқатган баёнотда.

Манба: https://t.me/uzchess
Киритилди: 08:57, 28.12.2024.
Ўқилди: 1734 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Клопп фақат икки жойдан келган таклифни кўриб чиқишга тайёр [4831]

Пике Арбелоанинг дебютида муваффақиятсизликка учраган "Реал" устидан кулди [4502]

«Реал»нинг биргина футболчиси шармандали мағлубиятдан сўнг омма олдига чиқа олди [4045]

Zo'r TV телеканали 15-январь куни «Расинг» - «Барселона» ўйинини жонли трансляция қилади [3264]

Кроос: «Барселона» бирорта халқаро соврин ютмайди» [3173]

Мўманий карикатураси: Хаби Алонсо «Реал»да болалар боғчасини бошқариб келганини англаб етди [3116]

Винисиус омадсизликлар фонида «Реал»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди [3096]

«Ман Сити» футболчиси: «Абдуқодир билан чинакам ҳамжиҳатлик ўрнатдик» [2843]

TEAMtalk: Клопп аллақачон «Реал» учун икки футболчини танлаб қўйган [2631]

Испанияда "Реал"нинг "Альбасете"дан мағлубиятидан кейинги кийиниш хонасидаги муҳит ҳақида гапирилди [2624]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.