Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 15:00 Аделаида Юн. 3-0 Тай По
17/09 15:00 Лион Сити Сэйлорс 1-1 Патхум Юнайтед
17/09 15:00 Матида Зелвия 2-0 Свай Риенг
17/09 17:15 Шангхай Шенхуа 2-1 Тампинес Роверс
17/09 17:15 Китчи 0-0 Кангвон
17/09 17:15 Пномпен Краун 2-1 Кучинг Сити
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

Экология вазирлиги боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг айиқ билан жангига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг оғзи беркитилган айиқ билан жанг қилаётгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб эътирозларга сабаб бўлди.

Жанг Buka Gym спорт залида бўлиб ўтган. “Меҳр ва оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига спортчининг тумшуғбоғдаги айиқ билан жанг қилаётгани видеосини кўриб ҳайратга тушган фуқаролардан хабар келиб тушган. Жамият бу ҳақда ИИВ ва Экология вазирликларига мурожаат юборган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги айни пайтда ҳолат ўрганилаётганини, ўрганиш натижаларига кўра батафсил маълумот берилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилишини билдирди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига  кўра, 2025 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланган. Ушбу рўйхатга айиқларнинг барча тури киритилган. Яъни бошқа ҳайвонлар қатори айиқларни ҳам давлат ва мобил циркларида (шапитолар) сақлаш ҳамда улардан цирк томошаларини ўтказиш мақсадларида фойдаланиш тақиқланади.

Экология вазирлиги ҳайвонларга нисбатан ҳар қандай шафқатсиз муносабатни қоралаб, бу каби ҳолатлар қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 01:10, 30.12.2024.
Ўқилди: 1874 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик