Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Ольмо ва Виктор "Барселона" қайдномасидан чиқариб ташланди

Баҳо:
+-1 | -

"Барселона" Дани Ольмо ва Пау Викторни рўйхатдан ўтказа олмади.

Аввалроқ суд икки марта "Барселона" футболчиларини мавсумнинг иккинчи ярми учун рўйхатдан ўтказишни рад этганди. "Камп Ноу"даги VIP ўриндиқларни сотиш бўйича келишув тасдиқланса, улар рўйхатдан ўтишлари кутилганди.

Бироқ, Ла Лига каталонияликлар бирорта футболчини рўйхатдан ўтказа олмагани ҳақида баёнот берди.

"Ла Лига маълум қиладики, 31 декабрь ҳолатига кўра, "Барселона" лиганинг иқтисодий назорати қоидаларига мувофиқ, 2025 йил 2 январдан бошлаб исталган ўйинчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берувчи ҳеч қандай муқобил вариантни тақдим этмаган", — дейилади лиганинг баёнотида.

Бугун, 1 январь куни Ла Лига Ольмо ва Викторни мавсум учун рўйхатдан ўтган "блауграна" футболчилари рўйхатидан олиб ташлади. Шу билан бирга ҳимоячи Андреас Кристенсен рўйхатга қўшилди, унинг жароҳати туфайли "Барса" Ольмони мавсумнинг биринчи қисмида рўйхатдан ўтказа олганди.

Кеча "Барселона" Ольмо ва Пау Викторни Испания футбол федерациясига рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширди. Ушбу мурожаатнинг натижаси ҳозирча номаълум.

Ольмо рўйхатдан ўтмагани учун энди у эркин агент сифатида жамоани тарк этиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, ярим ҳимоячининг агенти испаниялик футболчи клубда қолишга қарор қилганини айтди.

Киритилди: 13:43, 01.01.2025.
Ўқилди: 3444 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик