Лига 1 интизомий қўмитаси "Сент-Этьен" клубининг малилтк ҳужумчиси Иброҳим Сиссокога етти ўйинлик дисквалификация жазосини берди.
У "Марсель"га қарши кубок ўйинида қилган иши учун жазоланди. Ўйиннинг 21-дақиқасидаёқ у Леонардо Балерди билан зиддиятга дуч келди. Охир-оқибат, "Сент-Этьен" ўн киши бўлиб қолди ва 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва ҳозир, қўшимча равишда, узоқ вақт давомида ўз ўйинчисини йўқотди.
Ҳозирда "Сент-Этьен" Франция чемпионати турнир жадвалида ўн олтинчи ўринни эгаллаб турибди, жамоа навбатдаги ўйинни 4 январь куни "Реймс"га қарши ўтказади.