Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Шахматчимиз “Muscat International Chess Championship 2024” ғолиби бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўмон пойтахти Маскат шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган “Muscat International Chess Championship 2024” турнирида ўзбекистонлик шахматчилар муваффақиятли иштирок этди.

Баҳслар давомида гроссмейстерлик унвонини қўлга киритган Ортиқ Нигматов 9 имкониятдан 8 очко тўплаб турнир ғолибига айланди.

Мусобақада 5-рақам остида таснифланган Нигматов баҳслар давомида 7 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди. У 8-турда мусобақанинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси ҳамюртимиз Абдумалик Абдусалимов билан муроса йўлини танлади.

Турнирда 2-ўринни 7,5 очко билан эронлик Махди Голами Орими эгаллади. 3-ўринни 6 та ғалаба, 3 та дуранг қайд этган ҳамюртимиз Абдумалик Абдусалимов (7,5 очко) банд этди. 4- ва 5-ўринлардан жой олган мисрлик шахматчилар Ҳамед Вафа ва Адҳам Фавзи ҳам 7,5 очко жамғаришга муваффақ бўлишди.

Ўзбекистонлик яна бир шахматчи Алексей Барсов 7 очко тўплаган ҳолда 206 нафар иштирокчи орасида 10-ўринни қўлга киритди.

Айтиш лозим, турнирда қатнашган 206 нафар шахматчининг 5 нафари бирор турда мағлубиятга учрамаган бўлса, уларнинг 3 нафари айнан ўзбекистонлик шахматчилар.

Киритилди: 11:25, 02.01.2025.
Ўқилди: 828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик