"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Каталония клубининг собиқ ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.
"Мен ҳеч қайси футболчи ва бошқалар ўртасида бундай катта фарқни кўрмаганман. Машғулотларда нима қилганимиздан қатъий назар, Месси ҳар доим энг зўр бўлган. У майдонда ҳеч бир мураббий олдиндан хаёлига келтира олмайдиган қарорларни қабул қилади", - дея де Йонг сўзларини келтиради «Voetbal International».
27 ёшли Де Йонг 2019 йилнинг июль ойида 86 миллион евро эвазига "Барселона"га ўтган эди.