Кириш Регистрация

Футзал. Аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралаш баҳсини январь ойида Тошкентда ўтказади

Баҳо:
+ | -

Фарруҳ Зокиров бошқарувидаги Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси январь ойида 2025 йилги аёллар футзали бўйича Осиё кубоги саралаш баҳсларида иштирок этишидан хабарингиз бор.

Жамоамиз жой олган «С» гуруҳи баҳслари жорий йилнинг 11–19 январь кунлари Тошкент шаҳридаги «Юнусобод» спорт мажмуасида ўтказилади. Саралаш натижаларига кўра, тўрт гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ва энг яхши битта 3-ўрин соҳиби 2025 йилнинг 7–18 май кунлари Хитойда ўтказиладиган қитъа мусобақасининг финал босқичига йўл олади. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси саралаш босқичидаги иштирокини 2-турдан бошлайди.

2-тур. 13 январь | 15:00
Филиппин — Ўзбекистон

3-тур. 15 январь | 18:00
Ўзбекистон — Кувайт

4-тур. 17 январь | 18:00
Австралия — Ўзбекистон

5-тур. 19 январь | 18:00
Ўзбекистон — Туркманистон

Маълумот ўрнида, футзал бўйича аёллар Осиё кубогида дастлабки уч ўринни эгаллаган жамоалар 2025 йилнинг ноябрь – декабрь ойларида тарихда илк бор ташкил этилаётган футзал бўйича ФИФА аёллар Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 20:40, 02.01.2025.
Ўқилди: 1016 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик