Кириш Регистрация

Португалия кубоги. Финалда «Бенфика» «Гимараэш»га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

"Миллий" стадионда бўлиб ўтган Португалия кубоги финали кутилмаган ғолибни тақдим этди: "Витория Гимараеш" - Португалия кубоги соҳиби!

Ўйин фаворит "Бенфика" учун мавсумни бирор соврин билан якунлаш учун сўнгги имконият эди. Аввалига 30 дақиқада Гайтан "Бенфика"ни олдинга олиб чиққан бўлса, кейин қандайдир икки дақиқа ичида "Гимараэш" футболчилари ғалабани илиб кетишди.

Ушбу ғалаба Гимараэш клуби учун тарихда биринчиси бўлди. Жамоа 1942, 1963, 1976, 1988, 2011 йилларда шу ергача етиб келган аммо ҳар сафар мағлубиятга учраган эди.

"Бенфика" эса, юқорида таъкидланганидек, мавсумдаги сўнгги совринни ҳам бой берди. Аввалроқ улар Европа лигаси финалида "Челси"га ютқазишган бўлса, мамлакат чемпионатида "Порту"дан атиги бир очко ортда қолиб, "кумуш" медалларни қўлга киритганди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, юқорида уч омадсизликка қарамай, "Бенфика" рахбарияти жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш билан шартномани 2 йилга узайтирди.

Португалия кубоги. Финал.
26 май. "Миллий" стадион.
"Бенфика"-"Витория Гимараэш" - 1:2 (1:0)
Голлар: Гайтан (30) - Судани (80), Рикарду (82).
"Бенфика": Артур Мораес, М.Перейра, Луизао, Гарай, Алмейда, Сальвио, Энцо Перес (Аймар, 86), Гайтан (Родриго, 83), Матич, Кардосо (Уррета, 69), Лима.
"Витория Гимараэш": Дуглас, П. Оливейра, Кану (Матиаш, 64), Адди, Эль-Адуа, Олимпио (Кривелларо, 77), Андре, Т. Родригеш, Рикарду, Судани, Бальде (Н′Диай, 90).
Огоҳлантиришлар: Матич (33) - Энцо Перес (41), Бальде (71), Адди (74).

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 09:28, 27.05.2013.
Ўқилди: 4443 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8656]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5714]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4295]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3270]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [2685]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2329]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2271]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2261]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2241]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1763]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик