"Ноттингем Форест" хўжайини Евангелос Маринакис клубининг 82 миллион фунт стерлинглик қарзини узди.
The Athletic нашрининг ёзишича, Маринакис ушбу процедурани қарзларни ўз капиталига айлантириш орқали амалга оширган.
Маринакис сўнгги йилларда бу усулдан бир неча марта фойдаланган, аммо 82 миллион фунт стерлинг ҳозиргача энг катта ҳисобдан чиқариш бўлиб, "Форест"га деярли қарзсиз қолиш имконини беради.
Илгари Маринакис худди шундай "Форест"нинг қарзларини 41 миллион фунт стерлинг, 12 миллион фунт стерлинг, 20 миллион фунт стерлинг ва 11 миллион фунт стерлинг миқдоридаги капиталга айлантирган.
Грециялик тадбиркор клубни ривожлантириш учун ҳеч қандай маблағни аямаслигини яна бир бор намойиш этди. Эвангелос шунингдек, "Арсенал" спорт директори лавозимини тарк этаётган Эду ёрдамида кўп клуб моделини ишлаб чиқмоқчи.