Супер енгил вазн тоифасида жанг қилувчи ўзбекистонлик ММА жангчиси Рамазон Темировнинг UFC'да навбатдаги жангини Чарлз Жонсонга қарши ўтказади.
Манбага кўра, 1 март куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC Fight Night турнирида супер енгил вазн тоифаси вакиллари Рамазон Темиров ҳамда Чарлз Жонсон октагонга кўтарилади.
27 ёшли Темиров ММА'да 10-9-1 рекордига эга. У охирги жангини 12 октябрь куни UFC Fight Night 244 доирасида америкалик Сижей Вергарага қарши ўтказиб, муддатидан аввал ғалаба қозонганди.