Туриннинг "Ювентус" клуби қишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғида Душан Влаховичга рақобатчи олиб келмоқчи.
Tuttosport хабарига кўра, туринликлар раҳбариятида ҳозирда 2 та вариант бор: "Барселона"дан Ансу Фати ва "Манчестер Юнайтед"дан Маркус Рэшфорд.
"Бьянконерилар" қишда катта эҳтимол билан фақат ижара шартномаси тузишгагина имконияти етади.