“Арсенал”нинг 17 ёшли ҳужумчиси Этан Нванери Англия Премьер-лигасининг “Брайтон”га қарши ўйинида (1:1) гол урди.
Футболчи АПЛдаги иккинчи голини 18 ёшга тўлиши олдидан урди. Лондон клуби тарихида ҳеч ким бу кўрсаткичга эриша олмаганди, у жамоанинг собиқ ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегасни ортда қолдирди.