Кириш Регистрация

Консейсаунинг Пиоли ва Фонсекадан фарқли бир жиҳати бор...

Баҳо:
+ | -

Янги жамоада илк ўйинидаёқ соврин ютган ҳолатлар кўп. Масалан Бенитес «Интер»га келиши билан Италия Суперкубогини, Гвардиола «Бавария» билан Европа Суперкубогини ютган. Моуриньо ва Мойес Манчестердаги фаолиятини Англиядаги шунақа кубок билан бошлашган. Эслаганларим шу.

Аммо Консенсаунинг «Милан»даги ютуғи сал бошқача. Юқорида саналган мураббийлар мавсумлар оралиғида, ёзда чемпион жамоани қабул қилиб олишган. Ёз бўйи тайёргарликлар, назорат ўйинлари, трансферлар амалга оширилган. Ва мавсумдаги илк расмий ўйин ўша Суперкубок финалига тўғри келган. Консейсау эса мавсум ўртасида, муваффақиятсиз кетаётган жамоани қабул қилиб олиб, илк ўйиндаёқ «Ювентус»ни, кейин «Интер»ни, иккисини ҳам камбэк билан ютиб, соврин оляпти. Бу бошқача натижа.

Консейсауда Пиолидақа тажриба, Фонсекадақа тактик билимлар бўлмаслиги мумкин, аммо уларда йўқ бошқа нимадир бор. Харизма.

Манба: Қаҳрамон Асланов
Киритилди: 10:39, 07.01.2025.
Ўқилди: 716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик