Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Чой Канг Хи: «Футболчилар Ливанга қарши ўйинда фақат ғалабани кўзлашмоқда»

Баҳо:
+-1 | -

Жанубий Корея миллий терма жамоаси кечадан ЖЧ-2014 саралаш баҳсаҳлари учн машғулотларни бошлади. Машғулотлар Сеулнинг шимолида жойлашган Пажу базасида олиб борилмоқда. Бош мураббий Чой Канг Хининг таъкидлашича, футболчилар Ливанга қарши ўйинда фақат битта нарсани кўзлашмоқда: ғалаба.

Кореяликлар бугун Дубайга учиб кетишади ва Ливанга қарши тайёргарликни ўша жойда давом эттиришади. Ливанга қарши ўйин 4 июнь куни соат 20:30 да (Ливан вақти билан) бошланади. Кореянинг кейинги ўйини 11 июнь куни Сеулда Ўзбекистонга қарши, сўнгги баҳси эса 18 июнь куни Ульсан шаҳрида (Сеулдан 410 км олисда) Эронга қарши бўлиб ўтади.

Ливанга қарши ўйинда футболчилар бор имкониятлари билан ўйнашса, рақибни осон енгиш мумкинлигини бош мураббий таъкидлаб ўтди.

"Июнь ойида олдимизда 3та ўйин бор, аммо биз ҳозирча фақат Ливан ҳақида ўйлаяпмиз. Футболчилар ўз формалари устида ишлашда давом этишса, биз Ливанни албатта мағлубиятга учратамиз", дейди мураббий.

Чойнинг фикрича, Ливанга қарши ўйин муҳим, аммо футболчиларга катта босим юклаш керак эмас.

"Агар бош мураббий ҳаддан ташқари хавотирли кўринса ёки футболчиларга кўп масъулият юкласа, бу ҳолат ўйинчиларнинг жанговар ҳолатига таъсир кўрсатади. Мен рўйхатни эълон қилишдан аввал терма жамоа ҳақида қайғураман. Ўйинчилар базага йиғилишганидан кейин рўйхатни эълон қилиш қулайроқ бўлади. Ҳозирги пайтда мен қиладиган ягона иш — футболчиларнинг ўз имкониятлари даражасида ўйнашга талаб қилиш", дейди бош мураббий.

Ўйин сифати бўйича Ливанни мағлуб этиш борасида мураббий хавотирга тушмаяпти, аммо уни бошқа нарсаларга хавотирга солади. Масалан, машғулот майдони, маҳаллий мухлислар ва озиқ-овқат. Боиси, бошқа жамоаларга ҳам Байрутда ўйнаш осон бўлмаган.

"Ливан ўз уйида ҳар қандай жамоага қарши хавфли рақибга айланади. Биз ўз тажрибамизга таянган ҳолда, бор эътиборни фақат футболга қаратишимиз керак. Биринчи голни уриб олиш биз учун муҳим аҳамиятга эга. Концентрацияни юқори даражада ушлашимиз керак ва хотиржамликка берилмаслигимиз лозим", дейди Чой Канг Хи.

Манба: www.yonhapnews.co.kr
Киритилди: 09:17, 28.05.2013.
Ўқилди: 4012 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7941]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3190]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2698]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2153]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1892]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1857]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1684]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1605]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1603]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1561]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик