Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

ЖЧ-2014га номзод ҳакамлар Зико футбол марказида семинарда иштирок этишмоқда

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ЖЧ-2014да иштирок этишга номзод бўлган 52 нафар бош ҳакамлар ФИФАнинг семинарида иштирок этишмоқда. Ушбу семинарга Зиконинг футбол маркази мезбонлик қилмоқда. Ҳакамлар у ерда жисмоний ва ўйинларга тактик тайёргарлик борасида машғулотлар олиб боришмоқда.

Артур Антунес Коимбра, қисқа қилиб айтганда, дунёга Зико номи билан машҳур бўлган мутахассис ўзининг марказидан ҳакамлар фойдаланиши борасида Бразилия футбол федерацияси билан шартнома имзолади. Ушбу марказда ҳакамлар 26-31 май кунлари семинарда иштирок этишади.

"Ҳакамлар ҳам саралаш босқичидан ўтишлари лозим. Биз учун ЖЧда кучли ҳакамлар иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга. Улар ўзларининг энг яхши жиҳатларини кўрсата олишлари учун уларга яхши шароит яратиб беришимиз керак. Зико ўзининг футбол марказидан фойдаланиш имкониятини бераётганидан хурсандмиз. Бу ернинг инфратузилмаса фантастик даражада ва бундан ҳакамлар мамнунлар", дейди ФИФА Ҳакамлар қўмитаси раҳбари Массимо Бузакка.

"Футбол марказимни Конфедерациялар кубоги ва ЖЧ-2014да иштирок этадиган ҳакамларнинг семинари учун тақдим этиш мен учун катта фахр. Марказимиз камтарона, аммо у жуда яхши инфратузилмага эга, бунақаси Рио-де-Жанейрода йўқ. Футболчи сифатида мен ҳакамлар билан доимо яхши муносабатда бўлганман. Ҳакамлар ўз ишларини яхши бажаришлари учун ушбу тадбирнинг аҳамиятини яхши ҳис қиламан", дейди Зико.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ҳам ушбу семинарда иштирок этмоқда. У 2 июнь куни Тошкентга қайтиб келиб, 7 июнда яна Бразилияга учиб кетди. У ерда Эрматов бир ҳафталик семинарда иштирок этиб, 15 июндан бошланадиган Конфедерациялар кубогида қатнашади.

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 10:17, 28.05.2013.
Ўқилди: 4399 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.