Кеча Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган "Атлетик Бильбао"га қарши ўйиндан (2:0) сўнг Роберт Левандовски стадионни оқсоқланган ҳолда тарк этганди.
Журналист Хуан Марти хабарига кўра, 36 ёшли польшалик ҳужумчи оқсоқланаётгани акс этган видеога қарамай ўзини яхши ҳис этмоқда. У финалга тайёр бўлади.
Испания Суперкубоги финали 12 январь куни ўтказилади.