Marca нашри хабарига кўра, 39 ёшли Лука Модрич "Реал Мадрид" билан ёзда тугайдиган шартномасини яна бир мавсумга узайтириш ҳақида ўйламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Лос-Бланкос” билан амалдаги шартномани узайтириш хорватиялик ярим ҳимоячига боғлиқ экани хабар қилинганди.
Жорий мавсумда Модрич 27 ўйин (1183 дақиқа), 2 гол ва 4 голга ассистентлик қилган.