"Боруссия" ва "Леганес" Себастьян Аллернинг ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилди.
Бу ҳақда Дортмунд клуби матбуот хизмати хабар берди.
30 ёшли ҳужумчи Нидерландиянинг "Утрехт" клубига ижарага ўтмоқда ва у мавсум охиригача ўйнайди.
Август ойида "Боруссия" Аллерни "Леганес"га ижарага бериб юборганди. Форвард Ла Лигада 8 та ўйин ўтказиб, бирорта ҳам гол ура олмаган.