Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Себастьян Аллер мавсумнинг иккинчи ярмини Нидерландияда давом эттиради.
У "Утрехт"га ижарага берилди. Ижара муддати жорий футбол мавсуми охиригача мўлжалланган. Аллер мавсумнинг биринчи ярмини “Леганес” таркибида Испанияда ўтказди.