"Милан" бош мураббийи Сержиу Консейсау клубни "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд билан боғлаши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Рэшфорд бошқалар каби яхши футболчи. Улардан баъзилари бозорда, бошқалари эса йўқ. Кўрамиз нима бўлади", деди Консейсау матбуот анжуманида журналистларга.













