"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистони чемпионатида ўйнашга қизиқмоқда. Бу ҳақда Lequipe журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, мисрлик ҳужумчини мамлакат чемпиони "Ал-Ҳилол" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб вакиллари Муҳаммаднинг агентлари билан дастлабки музокараларни бошлашди. Салоҳнинг мерсисайдликлар билан шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охирида якунига етади.













