"Ювентус" "ПСЖ"дан Рандал Коло-Муанининг ижараси билан боғлиқ муаммолар туфайли ғазабда.
Аввалроқ, "ПСЖ" ФИФА томонидан белгиланган ижара лимитини тугатгани сабабли ҳужумчига ўтиш чўзилаётгани маълум бўлганди. Ҳозирда парижликлар олти футболчидан бирининг ижарасини тўхтатиши ёки тўлиқ трансферни расмийлаштириши керак бўлади.
Ҳозирда Хави Симонс ("РБ Лейпциг"), Карлос Солер ("Вест Хэм"), Норди Мукиэле ("Байер"), Ренату Саншеш ("Бенфика"), Хуан Бернат ("Вильярреал") ва Шер Ндур ("Бешиктош") "Пари Сен-Жермен"дан ижарага олинган.
L'Equipe наўрининг хабар беришича, парижликлар бу маълумотни "Ювентус"га ўз вақтида етказмаган.
"Ювентус" спорт директори Криштиану Жунтоли "ПСЖ"нинг ижара ўйинчиларини назорат қилувчи Паскаль Сенсибиленинг ишидан ғазабланган.
"Юве" "ПСЖ"ни "мутлақ ҳаваскорлар" деб атади.













