Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг 1-5 Таиланд
20/09 15:00 КХДР 0-0 БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония 7-0 Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

Хоккей. «Бинокор» Қозоғистонда ўртоқлик учрашувларида 1та ғалаба, 2та мағлубият қайд этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг «Бинокор» хоккей клуби Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) маҳаллий жамоалар билан бир қатор ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Дастлабки ўйин 24 май куни Олмаота шаҳридаги «Олимпийский» муз саройида ўтказилиб, унда ўзбекистонликлар Қозоғистон хоккей лигасининг бу йилги пешқадами «ҚазРосГаз» (Олмаота) жамоаси билан куч синашдилар. Учрашув ўртоқлик мақомини олган бўлса-да, майдонда муросасиз кураш кечди ва 3:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ушбу ўйиндан ярим соат кейин Алишер Азимов бошчилигидаги «Бинокор»чилар иккинчи ўртоқлик учрашувида маҳаллий «СКИФ-2» жамоаси билан куч синашдилар ва 6:3 ҳисобида ғалабага эришишди.

Қозоғистон хоккей лигасининг бу йилги пешқадамларидан бири «Беркут» жамоаси билан бўлиб ўтган сўнгги ўртоқлик учрашуви мезбонлар фойдасига ҳал бўлди – 3:5.

«Турли сабабларга кўра жамоамизнинг 4 нафар асосий таркиб ўйинчиларини Қозоғистон сафарига бора олмаганликлари натижаларга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади, – дейди «Бинокор» сардори Алишер Азимов. – Шунга қарамай, жамоамиз техник жиҳатдан рақиблардан сезиларли даражада устунликка эга бўлгани яққол кўзга ташланиб турди. Буни маҳаллий мутахассислар ҳам таъкидлаб ўтишди. Айниқса, иккинчи учрашувдаги ғалабадан сўнг мухлислар бизни олқишлар билан кузатиб қолишди. Бу, албатта, ҳар қандай спортчи учун ёқимли ҳолат. Кейинги режалар ҳақида тўхталадиган бўлсам, жорий йил декабрь ойида Тошкентда халқаро турнир ўтказишни режалаштиряпмиз. Бундан ташқари, бир қатор давлатлардан халқаро турнирларда иштирок этиш учун таклифлар ҳам олганмиз».

Манба: www.ca-news.org
Киритилди: 08:53, 30.05.2013.
Ўқилди: 4382 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик