Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Иордания саралаш баҳсларини қабул қилишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Аёллар ўртасида Осиё чемпионатининг "А" гуруҳи саралаш баҳслари 5-9 июнь кунлари Иорданиянинг Аммон шаҳрида бўлиб ўтади. Иордания футбол федерацияси ушбу мусобақа учун ҳамма нарса тайёрлигини маълум қилди.

Саралаш баҳсларида Ўзбекистон, Иордания, Ливан ва Кувайт терма жамоалари иштирок этишади.

Федерация вакили Исаак Сенгат барча ташкилий ишлар маромига етказилгани ҳақида маълумот берди. Унинг маълумотига қараганда, ҳакамлар учун шароитлар, жамоаларнинг машғулот майдонлари, ўйинлар ўтадиган стадион, транспорт масаласи тўла ҳал қилинган. Жамоалар "Фанар" меҳмонхонасида истиқомат қилишади. Мусобақадан олдинги матбуот анжумани ҳам 4 июнь, сешанба куни соат 11:30да ушбу меҳмонхонада бошланади.

Мутахассиснинг фикрича, саралаш баҳслари барча учун очиқ. Мухлислар стадионга келиб, Иордания терма жамоасига мухлислик қилиши ва осиёлик аёлларнинг маҳоратидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Ушбу саралаш ўйинлари учун 4 нафар бош ҳакам ва 5 нафар ёрдамчи ҳакамлар таклиф этилган. Шунингдек, Австралия ва Вьетнамдан назоратчи ҳакамлар ҳам иштирок этишади.

Иордания аёллар терма жамоасига япониялик Масахико Окияма мураббийлик қилади. У жамоани 2 ой давомида ушбу саралаш баҳсларига пухта тайёрлашга ҳаракат қилди. Иорданияликлар Вьетнам билан бир нечта ўртоқлик ўйинларини ўтказишди (барча ўйинларда Вьетнам ғалаба қозонди).

Масахико Окияманинг фикрича, гуруҳдаги рақиблар, айниқса, Ўзбекистон ҳақида етарлича маълумотлар бўлмаса-да, жамоа Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:29, 30.05.2013.
Ўқилди: 4451 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.