Кириш Регистрация

"Андижон" легионер ҳимоячи билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум учун тараддуд кўраётган "Андижон" жамоасининг селекциядаги ишлари ҳам изчил давом эттирилмоқда.

Таркибни янада кучайтириш мақсадида черногориялик тажрибали ҳимоячи Миомир Журичкович билан шартнома имзоланди.

Маълумот учун, ушбу футболчи 1997 йилнинг 26 июль санасида Подгорицада таваллуд топган. Фаолияти давомида Франциянинг "Шолет", Черногориянинг "Рудар", "Искра", "ОФК", "Будучност Подгорица" ҳамда Босния ва Герсеговинанинг "Сараэво" клубларида тўп сурган.

Футболчи 2023 йилнинг 4 сентябрь куни айнан "Сараэво" клубига ўтган ва шу кунгача унинг охирги клуби ҳисобланади.

Журичкович фаолияти мобайнида жами 252 та ўйинда майдонга тушиб, 10 тадан гол урган ва голли пасни узатган.

Шунингдек, у "Будучност Подгорица" икки мартадан чемпионлик ҳамда Кубокни қўлга киритган.

Киритилди: 20:03, 18.01.2025.
Ўқилди: 1222 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик