Хаби Алонсо Бундеслигада Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"си устидан қозонилган ғалабага (3:1) баҳо берди.
"Охирда ўтказиб юборган голимизни ҳисобга олмаганда, ўйиндан мамнунман. Терьенинг жароҳатидан жуда хафамиз. Биз эрта алмаштиришга мажбур бўлдик.
Яна ўзимизни тиклаб олишимиз учун бироз вақт керак бўлди, аммо кейин биз жуда ишончли ўйнадик. Улар айниқса томошабоп футбол кўрсатишмади, лекин умуман олганда, бу яхши эди", деди "Байер" мураббийи.