"Реал Мадрид" сўнгги ойда ўтказган 8 учрашувнинг 7 тасида ғалаба қозонган.
Карло Анчелотти шогирдлари бугун Испания чемпионатида "Лас-Пальмас"ни мағлуб этишди (4:1).
18 декабрдан бери мадридликлар турли турнирларда "Пачука", "Севилья", "Валенсия", "Депортива Минера", "Мальорка" ва "Сельта" клубларини ҳам мағлуб этишди. Бу вақт ичида уларнинг ягона мағлубияти Испания Суперкубогида "Барселона"га қарши ўйинда қайд этилди - 2:5.
22 январь куни Мадриднинг "Реал" клуби Чемпионлар лигаси доирасида ўйин ўтказади.













