Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад - Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль

Постекоглу "Тоттенхэм" мухлисларининг норозилигига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" бош мураббийи Анге Постекоглу жамоа мухлисларининг норозилигига жавоб қайтарди.

Якшанба куни "шпорлар" "Эвертон"га 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва АПЛда кетма-кет учинчи мағлубиятга учради. Умуман олганда, лондонликлар Англия Премьер-лигаси доирасидаги сўнгги ўнта ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонишган ва етти марта мағлуб бўлишган.

"Мухлислар вазиятдан хафа бўлишди. Улар бизни қўллаб-қувватлайдилар ва аксарият ҳолларда биз қандай вазиятда эканлигимизни тушунишади. Бизда ҳозир кўплаб ўйинчилар етишмаяпти (жароҳатлар туфайли), бу вазифани анча қийинлаштиради. Биз чиқиш йўлини топишимиз керак", деди австралиялик мутахассис.

"Тоттенхэм" 22-турдан кейин 24 очко билан турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Киритилди: 02:31, 20.01.2025.
Ўқилди: 984 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик